Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ–5072-сон қарорига асосан 2022 йил 2-мавсум жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар махсус ахборот порталига таклифлар киритиш (муддати 2022 йил 15 июлдан 17 сентябрга қадар) даврида туман фуқаролари томонидан жами 123 млрд. 630 млн. сўмлик 273 та таклиф киритилган ҳамда ишчи гуруҳга тақдим этилган.

Ишчи гуруҳ томонидан танлаб олинган 78 млрд. 929 млн.сўмлик 182 та таклифлар, масъуллар томонидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб, лойиҳалар миқдори 68 млр. 736 млн. сўм қилиб белгиланган ҳамда қайта кўриб чиқилган лойиҳалар жамоатчилик томонидан овоз бериш босқичига киритилди.“Ташббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 2-мавсумида 13 та лойиҳалар ғолиб деб топилган. Шундан, Халқ таълим бўлимига қарашли 70-сонли мактаби, 45-сонли мактаби,10-сонли мактаби, 17-сонли мактаблардан жорий таъмирлаш ишлари учун 3 млрд. 60 млн.сўмни ташкил қилди. Мактабгача таълим бўлимига қарашли 33-сонли мактабгача таълим ташкилотига таъмирлаш ва қуриш ишлари учун 200 млн.сўмни ташкил қилди.Тиббиёт бирлашмасига қарашли Оғасарой ОШП жорий таъмирлашучун 800 млн.сўм, Тошқурғон МФЙ худудидаги 43-сонли ҚОП филиалини жорий таъмирлаш учун 580 млн.сўмни ташкил қилди.Яккабулоқ МФЙ, Қуйи Карнон МФЙ,Юқори Карнон МФЙ, Баймоқ МФЙ, Варзик МФЙ, Шоён МФЙ, Мустақиллик МФЙ, Янги Боғишамол МФЙ, Олмос ҳамда Ахча худудларига жами 28 та 400 кВт кучланишдаги трансформатор сотиб олиш учун 1 млрд. 800 млн.сўм маблағ йўналтирилади. Балиқчи МФЙ Булоқ ички кўчасини 1000 метр асфальтлаш ишларига 400 млн.сўм,Туман МФЙ кўчаларини шағаллаштириш ишлари учун 400 млн.сўм,Сарқамиш Мирзаобод МФЙ Янги Тоғ кўчасини 1100 метр асфальтлаш ишларига 520 млн.сўм.Юқоридаги тадбирлар учун жами 7 млрд.760 млн.сўм маблағ йўналтирилади.Келгусида сиз хам ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этинг ҳамда бюджет маблағларини сарфланишида ўз таклифларизни билдиринг.Туман Молия бўлими